Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига атаб ҳайкал ўрнатилди. Унинг очилиш маросими 28 июнь, сешанба куни бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда 101 Great Goals.
29 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасининг Америка Кубоги–2016 финалида Чилидан (0:0, пенальтилар бўйича: 2:4) учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат термасидаги иштирокини якунлаганини эълон қилганди.Ушбу ҳайкалнинг ўрнатилиши Мессининг ўз фикрини ўзгартиришга қаратилган кампания сифатида қайд этилди. Шаҳар мэри Орасио Родригес Ларрета футболчининг терма жамоадаги фаолиятини давом эттиришга чақирди.Аввалроқ Аргентина президенти Маурисио Макри ҳамда собиқ футболчи Диего Лионель Мессини Аргентина термаси жамоаси сафида қолишга чақирган эди.
Месси нима сабабдан терма жамоани тарк этишга қарор қилганини тушунтириб берди
«Дарё» ўқувчилари Криштиану Роналду терма жамоаси билан хайрлашишда Мессидан ўрнак олмаслигига кўпроқ ишонади
Изоҳ (0)