«Дарё»нинг Ucell савдо белгиси билан ҳамкорликда Telegram мессенжерида амалга ошираётган акцияси ҳал қилувчи паллага кирди. @daryobot ботидаги «Евро—2016» акциясида эндиликда бор-йўғи 7 та ўйин қолди.
Акцияда иштирок этиш истагини билдирган 8419 нафар Telegram фойдаланувчисида 44 та беллашув учун тахмин киритиш имконияти мавжуд эди. Агар иштирокчи 44 та беллашувнинг барига ўз тахминини билдирган бўлса, у максимум 132 очко тўплаш имкониятига эга бўлган.Евро—2016 нимчорак финал беллашувларидан кейин акцияда 1-ўринни эгаллаб турган фойдаланувчи ҳисобида 58 балл бор. Кучли учликка кирган икки нафар иштирокчи 51 баллдан жамғарган.
Аввал хабар қилинганидек, «Дарё» ва Ucell’нинг ҳамкорликдаги акциясида иштирок этаётган бўлсангиз, ўзингиз эгаллаб турган поғонанини билиш учун @daryobot ботига /reyting буйруғини киритиш кифоя.
Агар Сиз акцияда 30 баллни қўлга киритиб улгурган бўлсангиз, кучли учликка кириш имкониятини назарий жиҳатдан сақлаб турибсиз. Совринли ўринлар учун курашдан узоқда ёки акция ҳақида кечроқ хабар топган бўлсангиз, футбол натижаларини башорат қилишдаги ўз имкониятларингиз ҳақида тасаввурга эга бўлиб борябсиз.
Маълумот учун, акция иштирокчиси нечанчи ўринда бораётганини @daryobot ботига /reyting буйруғини киритиш орқали билиб олиши мумкин. Шундан кейин экранингизда дастлабки 10 та ўринда бораётган иштирокчилар рўйхати ва сиз эгаллаб турган поғона кўриниш беради.
Акция иштирокчисининг телефон рақами | Тўплаган очкоси |
998901ххх271 | 58 |
998913ххх777 | 51 |
97455ххх897 | 51 |
998905ххх975 | 50 |
998979ххх525 | 50 |
79607ххх548 | 49 |
998935ххх996 | 49 |
998933ххх762 | 49 |
998915ххх777 | 49 |
998903ххх933 | 48 |
Сиз 35 балл билан 606-ўриндасиз |
Изоҳ (0)