Дилсўз тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Гўзал Жуманиёзова-Раимова Instagram’даги саҳифасига анча улғайиб қолган қизининг илк суратини жойлаштирди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Менинг қўғирчоғим, овунчоғим», – дея изоҳлади хонанда ушбу суратни. Суратда жажжи Дилсўзнинг қўғирчоқ ўйнаб ўтиргани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Дилсўз 2015 йилнинг 18 октябрь куни қиз фарзандлик бўлган ва унга Дилсўз дея исм қўйган. Хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимовларнинг турмуш қуриши муносабати билан ташкил этилган тўй маросимлари 2015 йил 15 апрелида Навоийда, 21 апрелида эса Тошкентда бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)