Европа Чемпионатининг «F» гуруҳини пешқадам сифатида якунлаган Венгрия терма жамоаси нимчорак финалда Бельгиядан 0:4 ҳисобида енгилди. Бу Евро—2016 да қайд этилган ҳозирча энг йирик ҳисоб бўлиб турибди.
10-дақиқада Тоби Алдервейрелд Бельгия термасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу ҳисобни венгерлар 78-дақиқага қадар ушлаб турди.
78-дақиқада Миши Бачуайи, 80-дақиқада Эден Азар, 91-дақиқада Янник Карраско биттадан гол уриб, Бельгиянинг йирик ғалабасини таъминлади.
Европа Чемпионатида ҳозирга қадар ҳеч бир терма жамоа иккита йирик ғалабага эришмаганди. Бельгия эса гуруҳ босқичининг 3-турида Ирландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган.
Бельгия мусобақанинг чорак финалида Уэльс термасига қарши кураш олиб боради. Учрашув июлнинг биринчи куни 23:59 да старт олади.
[wpse_match id="368875" show_title=1]
Изоҳ (0)