Швейцариялик 30 нафар талаба 1,513 секундда 100 км/соат тезликка кўтарила оладиган электроболид яратди. Бу эски жаҳон рекордидан 0,2 секундга, Ludicrous Speed опциясига эга Tesla’дан эса 0,5 секундга камроқдир, деб хабар бермоқда TJournal.
Болид деярли тўлиқ углерод толасидан ясалган бўлиб, тўла узатма ва ҳар бир ғилдиракни алоҳида бошқарадиган компьютер билан таъминланган.
Кашфиётчилар жамоаси Цюрихдаги Швейцария олий техник мактаби ва Люцерндаги Амалий фанлар университети талабалари орасидан тўпланган эди.
Машина 1981 йилдан буён ўтказиб келинаётган Formula Student (Formula SAE) мусобақаларида иштирок этиш учун йиғилди. Ушбу мусобақа доирасида ҳақиқий пойга уюштирилмайди, негаки автомобиллар ягона нусхада тайёрланади, уларни бошқарадиган талабалар эса пойгачи сифатида тажрибага эга бўлмайди.
Изоҳ (0)