Мадриднинг «Реал» жамоаси «Ювентус» ҳужумчиси Альваро Моратанинг трансфер ҳуқуқини қайта сотиб олиши ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда мадридликлар матбуот хазматига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 23 ёшли футболчи «Реал»га мавсумолди йиғинида келиб қўшилади.
Мората «Реал» клуби тарбияланувичиси ҳисобланади. 2014 йилда у 20 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтиб кетганди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2020 йилгача давом этиши кўзда тутилган эди.
Келишувга кўра, «Қироллик клуби» футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга эди ва мадридликлар бу имкониятни ишга солди.
Ўтган мавсумда Альваро Мората Италия чемпионатининг 34 ўйинида майдонга тушиб, 7 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)