Исроил хавфсизлик хизмати 21 июнь, сешанба куни Тель-Авивнинг жанубий қисмидаги Яффада жорий йилнинг 8 март куни АҚШ фуқаросини ўлдириб, яна 12 киши, жумладан, тўрт нафар россиялик сайёҳга жароҳат етказган фаластинликнинг уйини бузиб ташлади. Бу ҳақда, Haaretz газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Исроил кучлари март ойида АҚШ фуқаросини ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлади», — дейилади газетада.
Маълум қилинишича, Тель-Авивда теракт амалга оширган Башар Масалха яшаган уйни бузишда Исроил армия мудофааси, чегара полицияси ва Ғарбий соҳил фуқаролик маъмурияти иштирок этган.
Тель-Авивда Масалха томонидан 8 март куни совуқ қурол ёрдамида содир этилган теракт оқибатида АҚШ фуқароси ўлдирилган, яна 12 киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)