17 июнь, жума куни Россиянинг Пермь шаҳрида «Амкар» клуби мухлисалари ўртасида ҳар йили ташкил этиладиган «Мисс Амкар» танловининг финал қисми бўлиб ўтди. Унда жамоанинг энг содиқ, энг чиройли тўққиз мухлисаси иштирок этди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Қизлар танлов давомида бир неча шартларни бажарди — рақс тушиш, қўшиқ куйлаш, нутқ сўзлаш, клуб тарихи ва фаолиятига оид турли саволларга жавоб бериш.
Ҳакамларнинг қарори билан «Мисс Амкар–2016» тожи ўзбекистонлик Кристина Емельяновага насиб этди.
Асли тошкентлик бўлган 22 ёшли Кристина танловга қуйидагича муносабат билдирди: «Беш йил аввал Тошкентдан Пермга ўқиш учун келгандим. Иқтисод йўналиши бўйича университетни тамомладим. Шундан сўнг шу ерда қолишга қарор қилдим. Ҳозирда ‘Каприз’ вокал лойиҳасида қўшиқчи сифатида ишламоқдаман. Икки ярим йилдан бери дўстларим билан ‘Амкар’нинг ўйинларини стадионда кузатиб бораман. Танлов ҳақида эшитганимда менга унда иштирок этишни таклиф қилишди. Мен рози бўлдим ва ғолиб чиқдим!».
Энди Кристина «Мисс РФПЛ–2016» танловида «Амкар» шарафини ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)