Евро–2016 турнири «С» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Украина ва Шимолий Ирландия ўртасидаги учрашув вақтида стадиондаги мухлислардан бири юрак хуружидан вафот этди, деб хабар бермоқда «Sportbox.ru». Шифокорлар бригадаси ишқибознинг жонини сақлаб қола олмади.
Вафот этган мухлис Шимолий ирландиялик бўлгани тахмин қилинмоқда. Бироқ унинг миллати ҳозирча аниқланмаган.Маълумот учун, мазкур ўйинда Шимолий Ирландия терма жамоаси Украинани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)