10 июнь куни старт олган Евро—2016 нинг «C» гуруҳида 2-тур ўйинлари старт олди. Унинг биринчи учрашувида Украина терма жамоаси Шимолий Ирландияга имкониятни бой берди.
1-турни ҳар икки мамлакат бош жамоалари мағлубият билан бошлаганди. Шимолий Ирландия Польшадан 0:1 ҳисобида мағлубият қабул қилиб олган бўлса, Украина Германиядан 0:2 ҳисобида енгилганди.
Томонларнинг ўзаро тўқнашувида Гарет Макаули ҳисобни очишга эришди. 49-дақиқага келиб Шимолий Ирландия терма жамоаси аъзолари жарима зарбасини амалга оширди. Иккинчи қаватда фаол ҳаракат қилган Макаули Украина дарвозасига йўл топди.
96-дақиқага келиб эса Наял Макгинн ўзини кўрсатиб, Украина дарвозасига иккинчи голни киритди — 0:2. Шу тариқа Украина қаторасига иккинчи учрашувда ҳам 2 та гол ўтказиб, бирорта гол урмаган жамоага айланиб қолди.
Мазкур учрашув 58-дақиқада ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча дақиқага тўхтатилди. Кучли ёмғир сабаб ҳакамлар бригадаси шундай қарор қабул қилди. Ёмғирдан кейинги ўйинда ҳам Украина терма жамоаси аъзолари вазиятни ўнглай олмади.
[wpse_match id="351440" show_title=1]
Изоҳ (0)