Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Рио–2016 ўйинларида иштирок этадиган давлатлар делегация аъзолари жойлашадиган олимпия шаҳарчаси очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳарчада 18 мингдан зиёд олимпиячилар ва паралимпиячилар, расмий вакиллар ва кўнгиллилар жойлашади. Ушбу комплекс 3 600 турар жойдан иборат 31 та бинони ўз ичига олади. Хоналарда мусиқий асбоблар, видеоўйинлар бўлади. Шаҳарча ҳудудида спортчилар учун косметолог ва руҳшунос хизматлари тақдим этилади. Шунингдек, комплексда диний марказ, сузиш учун ҳовузлар ва теннис кортлари мавжуд.
«Спортчлилар мусобақаларга тайёргарлик кўриш билан бирга, Олимпиада ўйинлари натижаси ва ғалабаларни биргаликда нишонлайди. Бу бутун дунё учун дўстлик ва ҳурмат рамзи бўлади», – деди Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах.
Дастлабки сопртчилар олимпия шаҳарчасига 24 июль куни келиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Рио–2016 Олимпиада ўйинлари 5–21 август кунлари бўлиб ўтади. Паралимпия ўйинлари эса 7–18 сентябрь кунлари ўтказилади.
Изоҳ (0)