Францияда старт олган футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати УЕФА байроғи остида ўтказилган турнирларнинг энг сердаромади бўлади. Унинг даромади 2 миллиард еврони ташкил қилади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Евро–2016 турнирининг даромади 2012 йили Польша ва Украинада ўтказилган Европа чемпионати даромадидан 600 минг еврога кўпроқ бўлади.Францияда ўтказилаётган Европа чемпионати биринчи навбатда турнир формати ўзгартирилгани учун аввалгиларига нисбатан сердаромадроқ бўлади. Мусобақа иштирокчилари сони 16 тадан 24 тагача ортди. Натижада учрашувлар сони, чипталар ва телетрансляциялар ҳуқуқи сотувидан даромад ошди.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)