Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби мамлакат Олий Лигасининг 11-турида «Сўғдиёна» устидан зафар қучди — 1:0. Учрашувдаги ягона гол Жамшид Искандаров томонидан киритилди.
67-дақиқага келиб бош ҳакам «Пахтакор» ҳимоячиси Камолиддин Тожиевни майдондан четлаштирганига қарамай, жиззахлик футболчилар ҳисобни тенглаштира олмади.
11-турга қадар «Пахтакор»дан олдинроқда бораётган «Бухоро» Тошкентда «Локомотив»га имкониятни бой берди — 1:3. «Насаф» Наманганда 2 та гол фарқи билан олдинда бора туриб, якунда «Навбаҳор»дан 2 та гол қабул қилиб олган бўлса, Ғузорда «Шўртан» «Олмалиқ» устидан 4:3 ҳисобида зафар қучди.
11-турдан кейин «Локомотив» 31 очко билан турнир жадвалини бошқариб турибди. Мос равишда «Бунёдкор» 29, «Насаф» 24, «Металлург» 23 очкога эга.
Бир йўла уч клуб — «Пахтакор», «Қизилқум» ва «Бухоро» 18 тадан очко тўплашга муваффақ бўлган. 8-ўринда бораётган «Нефтчи» ҳисобида 16 очко мавжуд.
Лига дебютанти «Обод» 5 очко билан 16-поғодан жой олган. «Қўқон—1912» ҳисобида 6 очко бор.
Ўзбекистон Олий Лигаси 11-тур беллашувлари 10 июнь, жума
«Нефтчи» — «Қўқон—1912» 2:1
Голлар: Носир Отақўзиев, 19 (0:1). Шукурали Пўлатов, 43 (1:1). Шукурали Пўлатов, 62-пен (2:1).«Металлург» — «Андижон» 3:1
Голлар: Мурод Тошматов, 22 (1:0). Ислом Исоқжонов, 43 (1:1). Дилмурод Каримов, 72 (2:1). Зоҳид Абдуллаев, 74 (3:1).«Машъал» — «Обод» 5:0
Голлар: Шаҳбоз Эркинов, 40 (1:0). Мирзоҳид Ғофуров, 45 (2:0). Мирзоҳид Ғофуров, 45+2 (3:0). Шаҳбоз Эркинов, 52 (4:0). Зоҳир Қўзибоев, 71 (5:0).Ноаниқ пенальтилар: Санжар Тўрақулов, 14 (О). Шерзод Жалилов, 80 (О).«Бунёдкор» — «Қизилқум» 2:0
Голлар: Александр Алемпиевич, 77 (1:0). Баҳодир Насимов, 80 (2:0).11 июнь, шанба
Изоҳ (0)