Россиянинг Ростов вилоятида Ан-2 самолёти қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, вилоят ички ишлар идораси расмий вакили Наталья Устименконинг баёнотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Воқеа Сальский туманидаги Садовий қишлоғида содир бўлди. Учувчи олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтди.
«ТАСС»нинг ички ишлар идораларидаги манбаларига асосланиб билдиришича, қурбонлар сони икки кишини ташкил этган.
Бундан ташқари, вилоят ички ишлар идораси сайтида эълон қилинган хабарномада «Бекас» русумидаги самолёт қулагани айтилмоқда.
«У далаларга дори сепиш бўйича қишлоқ хўжалиги вазифаларини бажараётган эди», — дейилади матнда.