7 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси беллашув бўлиб ўтадиган Вена шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда «Championat.asia» сайти хабар берди.
Делегация Австрия пойтахтида жойлашган Falkensteiner Therme & Golf Hotel Bad Waltersdorf меҳмонхонасида истиқомат қилади. Канада терма жамоасига қарши беллашув эса Thermestadion майдонида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Азиз Ҳайдаров, Сардор Рашидов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов каби легионер футболчилар йўқ. Австрия сафари олдидан таркибда кичик ўзгаришлар амалга оширилди.
Самвел Бабаян ва унинг шогирдлари қўним топган меҳмонхона манзараларини қуйидаги фотосуратларда томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)