ЖЧ—2018 3-саралаш босқичига йўл олган терма жамоалардан Эрон ва Япония Европа вакилларини мағлуб этган бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир рақиби Хитой Тринидад ва Тобаго устидан зафар қучди.
Сафарда Македонияга қарши кураш олиб борган Эрон ҳужумчи Сардор Азмун томонидан қайд этилган хет-трик эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги сўнгги беллашувда форслар 1:0 ҳисобида устун келганди.
Македония — Эрон 1:3
Голлар: Сардор Азмун, 8 (0:1). Слободан Traxовски, 11 (1:1). Сардор Азмун, 21 (1:2). Сардор Азмун, 60 (1:3).Япония миллий терма жамоаси эса ўз майдонида Болгарияни қабул қилиб, рақиби дарвозасига 7 та гол уришга муваффақ бўлди ва ўз постидан 2 та тўп ўтказиб юборди. Беллашувда Синдзи Кагава ва Майа Ёшида дублга эришди, Синдзи Оказаки, Такаши Усами, Такума Асано каби футболчилар бир мартадан муваффақият қозонди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Япония миллий терма жамоалари ўртасидаги сўнгги тўқнашувда кунчиқар юрт вакиллари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Евро—2016 саралаш турнирида Италия, Хорватия, Норвегия каби терма жамоалар билан бир гуруҳдан жой олган Болгария фақатгина 1 та беллашувда Хорватиядан 0:3 ҳисобида енгилган, қолганида эса рақибларига муносиб қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлганди.
Япония — Болгария 7:2
Голлар: Синдзи Оказаки, 4 (1:0). Синдзи Кагава, 27 (2:0). Синдзи Кагава, 35 (3:0). Майа Ёшида, 38 (4:0). Майа Ёшида, 53 (5:0). Такаши Усами, 57 (6:0). Михаил Александров, 59 (6:1). Иваило Чочев, 82 (6:2). Такума Асано, 87-пен (7:2).Ноаниқ пенальти: Георгий Миланов, 89 (Б).Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон Чемпионати йўлидаги рақиби Хитой ўз майдонида Тринидад ва Тобагони қабул қилиб, 4:2 ҳисобида муваффақият қозонди. 7 июнь куни хитойликлар УЕФА вакили Қозоғистон терма жамоасини синовдан ўтказади.
Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Хитой миллий терма жамоаларининг сўнгги тўқнашуви Чин ўлкаси футболчиларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан ўз якунига етганди.
Хитой — Тринидад ва Тобаго 4:2
Голлар: Зианг Нинг, 3 (1:0). Дзанг Юнинг, 31 (2:0). Дзанг Юнинг, 65 (3:0). Уиллис Плаза, 67 (3:1). Уиллис Плаза, 86 (3:2). Ху Рентиан, 88 (4:2).Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни ЎзПФЛ легионерларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, ёпиқ эшиклар ортида кечган беллашувда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Изоҳ (0)