31 май куни америкалик актриса, «Келажакка қайтиб» фильми бош қаҳрамонининг онаси ролини ижро этган Лиа Томпсон 55 ёшга тўлди. Шу муносабат билан «Газета.ru» актрисанинг эсда қоларли роллари акс этган фотожамланмани тақдим этди.
Лиа Томпсон 1961 йилда туғилган. Болалиги ва ўсмирлигида Америка балет театрида рақс тушган, 20 ёшида эса кинодаги фаолиятини бошлаган.
Бир қанча фильмларда иккинчи даражали ролларни ижро этгач, 1985 йилда Роберт Земекис томонидан «Келажакка қайтиб» фильмига таклиф қилинган.
Унда актриса бош қаҳрамон Марти Макфлайнинг онаси — Лоррейн Бейнснинг ролини ижро этган.
Шунингдек, трилогиянинг учинчи қисмида у бош қаҳрамоннинг 1885 йилдаги аёл аждоди Мэгги Макфлай образини жонлантирган.
Актрисанинг ҳисобида 90 га яқин кино ва телевидение ишлари бўлиб, уларда Томпсон асосан иккинчи даражали образларни гавдалантирган.
Изоҳ (0)