1945 йил августида АҚШ томонидан бомбаланган Хиросима шаҳри маъмурияти Япония бош вазири Синдзо Абэдан АҚШ президенти, яқинда шаҳарга ташриф буюриши керак бўлган Барак Обаманинг хибакусялар — атом бомбаларидан омон қолиб, радиацион хасталиклар азобида яшаб келаётган инсонлар билан учрашувини ташкиллаштиришда ёрдам сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Таклифни Хиросима префектураси губернатори Хидехико Юдзаки ва маъмурий марказ мэри Кадзуми Мацуи ҳукумат раҳбарига етказди.
«ТИВ ва АҚШ томони ушбу масалани ишлаб чиқаётганига ишонаман», — деб баёнот берди Мацуи Абэ билан учрашганидан сўнг. Юдзаки, ўз навбатида, Обама хибакусяларнинг ҳис-туйғуларини тушуниши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Абэ ҳозирча таклифга бирор жавоб айтмади.
Илгарироқ АҚШ фан ва маданият вакилларидан 70 нафари Обамани атом бомбаси қурбонлари билан учрашишга чақирган эди. Обама, ўз навбатида Хиросима ва Нагасаки учун узр сўраш нияти йўқлигини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)