Россия терма жамоасининг Рио–2016 Олимпиада ўйинларидан четлатилиши спортни 80-йилларга, миллий терма жамоалар сиёсий сабабларга кўра, Олимпиадани бойкот қилган даврларга олиб келади. Бундай фикрни Россия спорт вазири Виталий Мутко билдирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Россия терма жамоасининг бўлажак Олимпиадани ўтказиб юбориш эҳтимоли мамлакат спортида бир қанча йирик допинг-можаролар келиб чиққани билан боғлиқ.
«Агар бутун Россия терма жамоаси Олимпиада ўйинларидан четлатилса, бу спортни бойкотлар бўлган даврга қайтаради. Қайд этиш жоизки, ҳукумат ҳеч қачон допинг қабул қилганларни қўллаб-қувватламаган», – деди Мутко.Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари 5–21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)