Дунёдаги энг кекса Олимпиада чемпиони, венгриялик Шандор Тарикс 102 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда, Венгрия Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Тарикс 1913 йилнинг 23 сентябрида Будапешт шаҳрида таваллуд топган. У сув полоси бўйича Венгрия терма жамоаси аъзоси бўлган. Терма жамоа 1936 йилги Берлин Олимпиадасида ғолиб бўлганди.
1949 йилда Тарикс АҚШга жўнаб кетган ва у ерда университетда дарс берган. У 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларига энг катта ёшли чемпион сифатида ташриф буюрган. Ўшанда ундан Рио–2016 Олимпиада ўйинларига ташриф буюра олиш-олмаслиги ҳақида сўрашганда, «Кўрамиз, бундай нарсаларни анча олдиндан режалаштириш қийин» деб жавоб қайтарган. Олимпиада чемпиони 100 йиллигини Калифорнияда нишонлаган.
Шандор Тарикс 2011 йилда дунёдаги энг катта ёшли Олимпиада чемпиони номига эга бўлганди. Ўшанда 1910 йилда туғилган италиялик Атиллио Павези, Лос-Анжелесда бўлиб ўтган 1932 йилги Олимпиаданинг икки карра чемпиони вафот этганди.
Изоҳ (0)