Нью-Йоркнинг Mathpix компанияси iOS операцион тизимида ишловчи гаджетлар учун ўз номидаги дастурни ишлаб чиқди. У қўлёзма тенгламаларни таниб, ечиш ва графиклар тузишга мўлжалланган, деб хабар бермоқда TJournal.
Ишлаб чиқарувчилар Mathpix смартфон камерасига қоғоздан туширилган математик вазифаларни ечишга қодир биринчи дастур эканлигини таъкидламоқда.
Барча ҳисоб-китоблар компания серверларида амалга оширилади. Шу боис сунъий онг фойдаланувчилар киритаётган маълумотлар асосида доимий равишда такомиллашиб боради.
Оддий тенгламаларни ечишда дастур дарҳол жавобни чиқариб берса, мураккаб вазифаларда амаллар тартибини кўрсатади.
Дастур ишлаб чиқарувчилари Стэнфорд университети битирувчиларидир.
«Математик ҳисоб-китобларни компьютерга киритиш ортиқ даражада қийин, шу боис мен вазифани енгиллаштиришга қарор қилдим», — деди улардан бири, Mathpix компанияси етакчи мутахассиси Николас Хименес.
Изоҳ (0)