18 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут, Булунғур, Нуробод туманларидаги 51 та умумтаълим, мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 24 та касб-ҳунар коллежида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Тадбирларда жами 104 нафардан зиёд таниқли санъаткор ва эстрада хонандаси, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари, жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон, Юлдуз Турдиева, хонандалар Шаҳзода, Акбар Отамуҳаммедов иштирок этди.
Тарғибот тадбирлари 21 майга қадар давом этади.
Изоҳ (0)