«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни «Борнмут»га (3:1) қарши Англия чемпионатининг сўнгги 38-тур учрашувида ҳисобни очди ва АПЛ доирасида «Олд Траффорд» стадионида киритган голлари сонини 100 тага етказди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Англия Премьер-лигасида фақатгина Тьерри Анри уй стадионида энг кўп гол киритган футболчи саналади. «Арсенал» клубининг собиқ ҳужумчиси «Хайбери» стадионида 114 та гол киритган.«iSport.ua»нинг қайд этишича, Уэйн Руни Англия Премьер-лигаси ташкил этилганидан буён «Олд Траффорд»да энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.
Изоҳ (0)