Ҳолливуд актёри, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценнегер ўғлининг битирув оқшомига собиқ рафиқаси Мария Шрайвер билан ташриф буюрди. Бу ҳақда, ABC News нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Патрик Шварценнегер Жанубий Калифорния университетини тамомлади. 22 ёшли битирувчини қўллаб-қувватлашга унинг отаси ҳам, онаси ҳам борди. Маросимдан сўнг улар оилавий суратга тушди.
«Бу икковисиз мен ҳам бўлмас эдим. Ҳаммаси учун сизга раҳмат, иккалангизни ҳам яхши кўраман», — деб ёзди расм остида Патрик.
Арнольд Шварценнегер, ўз навбатида, ўғлидан фахрланишини айтди.
Шварценнегер ва Шрайвернинг тўрт фарзанди бор. Улар 2011 йилда ажрашиб кетган эди.
Изоҳ (0)