Ўз вақтида Оқ Уй ва Халқаро космик станцияга хизмат кўрсатган Pizza Hut компанияси Африканинг энг баланд чўққиси бўлмиш Килиманжаро тоғларига пицца етказиб берди. Бу ҳақда, Mashable нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Акция Pizza Hut ресторанининг юзинчи мамлакатда очилишига бағишлаб ўтказилди. Унинг доирасида беш нафар альпинист бир неча кун деганда 5,7 километр тепаликка кўтарилди.
Саёҳат мобайнида таом махсус ускуна ёрдамида иссиқликда сақланди. Акция Гиннес рекордлар китобига дунёдаги энг баланд нуқтага пицца етказилиши сифатида киритилди.