Сомали миллий армияси Гальгудуд минтақасидаги Галькад шаҳрида ўтказилган махсус операция чоғида «аш-Шабоб» радикал гуруҳининг камида 15 нафар аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Операция чоғида, шунингдек, қурол-яроғ мусодара қилинди. Сомали армиясига Африка иттифоқининг AMISOM (African Union Mission in Somalia) тинчликпарвар миссияси кўмак берди.
Йўқ қилинган жангариларнинг уч нафари командирлар бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)