Футбол бўйича Россия Кубогининг 2015/16 йилги мавсумида Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби зафар қучди.
Ҳал қилувчи беллашувда «Зенит» футболчилари Москванинг «ЦСКА» клубини йирик — 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур беллашувдан кейин Россия миллий терма жамоаси посбони Игорь Акинфеев Россия Кубоги финали беллашувлари тарихида ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборган биринчи дарвозабонга айланди. Ҳозирга қадар Россия Кубогида тўп сурган дарвозабонларнинг бирортаси финалда учтадан кўп гол ўтказмаганди.
Қайд этиш керак, «ЦСКА» «Қозон арена»да ўтадиган финал чиптасини қўлга киритиш учун ярим финалда ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган «Краснодар» клубини мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, Россия Кубоги финалида ўйнаётган маълум бир жамоа 8 йилдан буён келаси йилги финалда тўп сурмайди. Ушбу турнирда энг кўп зафар қучган клуб «ЦСКА» ҳисобланади. Москва «армиячилари» 7 бор Россия Кубогини қўлга киритган. Бу кўрсаткич «Локомотив»да 6, «Спартак» ва «Зенит»да 3 тани ташкил қилади.
Россия Кубоги Финал 2 май, душанба
Изоҳ (0)