«Барселона» клуби дарвозабони Клаудио Браво жароҳати туфайли яқин ўйинларда ўз шерикларига ёрдам бера олмайди, деб хабар беради «Uff.uz».
33 ёшли посбон «Бетис»га қарши (2:0) Испания чемпионатининг 36-тур учрашувида жароҳат орттириб олганди.
Каталонияликлар расмий сайтининг маълумотига кўра, 1 май, якшанба куни тиббий кўрикдан ўтган Бравонинг ўнг оёғи болдир мушаклари шикастланганлиги аниқланди. Чилилик футболчининг майдонга қайтиш муддати маълум қилинмаган.
Жорий мавсумда Клаудио Браво Испания чемпионати доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ўтказиб юборган.