«Барселона» жамоаси «Бетис»га қарши Испания чемпионати 36-турида эришилган ғалабани (2:0) «Камп Ноу»нинг вафот этган сухандони Манел Вичга бағишлади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«‘Бетис’ устидан эришилган ғалабани вафот этган Манел Вичга бағишлаймиз. Унинг оиласига ҳамдардлик билдираман», — деди каталонияликлар ҳимоячиси Пике.
Манел Вич 1958 йилдан «Камп Ноу» стадионида ишлаб келаётганди. У ўзини ёмон ҳис қилгани учун «Барселона»нинг «Спортинг» Хихонга қарши (6:0) Испания чемпионати 35-турини ўтказиб юборганди.
«Барселона» расмий сайтининг маълум қилишича, Манел Вич 29 апрель, жума куни 78 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)