Тайвань ороли шимолида сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди. Оқибатда автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлди, 26 киши турли даражадаги шикастланишлар олди. Бу ҳақда, United Daily News газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса Мяоли уездида содир бўлди. Авария юз берган пайтда автобусда 29 киши бор эди.
Нашр маълумотларига кўра, жабрланганлардан 25 нафари хитойлик сайёҳлардир.
Ҳозирги пайтда воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция ишламоқда. Авария сабаби аниқлаштирилмоқда. Йўловчилардан бирининг сўзларига қараганда, автобус ҳайдовчиси йўлдаги аллақандай буюмни айланиб ўтмоқчи бўлган, оқибатда автобус ағдарилиб кетган.