«Sports.ru» блогери Алексей Меренков «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду россиялик Глеб исмли болакай билан учрашганини маълум қилиб, уларнинг бирга тушган суратларини эълон қилди.
Глеб португалиялик футболчига унинг ўғли билан сурати туширилган расмни совға қилди. Ўз навбатида Роналду ҳам қарздор бўлиб қолмади ва россиялик ёш мухлисига футбол формаси ҳамда дастхати туширилган тўпни ҳадя қилди.
Суратларга қараганда, футболчи ва ёш мухлис Испанияда учрашганини тахмин қилиш мумкин.
Изоҳ (0)