Хитой Тараққиёт банки Эквадорга 2 миллиард доллар миқдорида кредит ажратади. Тегишли битим Жанубий Америка мамлакати Молия вазирлиги билан осиёлик ҳамкорлар ўртасида имзоланган. Бу ҳақда, El Comercio газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, ушбу маблағлар йиллик инвестиция режасини молиялаштириш учун йўналтирилади ва икки қисмга бўлинади. Биринчи, 1,5 миллиард долларга тенг қисми мамлакат ҳукуматига яқин ҳафталарда тақдим этилиб, у исталган мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Иккинчи, 500 миллион долларга тенг маблағ инфратузилмани ривожлантириш бўйича махсус лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган ва уларни амалга ошириш давомида ажратиб борилади.
2015 йилнинг декабрь ойида Хитой банклари гуруҳи Эквадорга 2,8 миллиард доллар миқдорида инвестиция ажратиши ҳақида маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)