Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Тадоба-Андхари йўлбарслар қўриқхонасида истиқомат қилиб келаётган она йўлбарснинг ўз фарзандини қийинчилик билан чўмилтириши сураткашларнинг диққатини тортди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Daily Mail нашрининг Twitter’ида чоп этилган суратлардан аён бўлишича, йўлбарс боласи ўйноқлаб, онасига анча-мунча ташвиш келтирган. У чўмилишни эмас, сувда ўйнашни хоҳлаган. Шунга қарамай, онаси ундан ранжимаган. Аксинча, уни бир амаллаб чўмилтирган ва ҳатто бу жараёнда зурриёдини «ўпиб» ҳам қўйган.
Суратлар муаллифи — мумбайлик ҳаваскор сураткаш Нинад Сане.