Футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, уч карра жаҳон чемпиони Пеле ҳазил тариқасида Рио–2016 Олимпиадасининг футбол турнирида иштирок этмоқчи эканини айтди. Пеле Бразилия олимпия терма жамоаси энг юқори натижага эришмаганини таъкидлади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Олимпиаданинг футбол мусобақаси Бразилия термаси сафида мен иштирок этмаган ва бош совринга эга бўлмаган ягона турнир ҳисобланади. Энди эса Олимпида Бразилияда бўлиб ўтади. Олимпиада иштирок этмоқчиман ва бунга тайёргарлик кўраман. Балки Бразилия учун ушбу турнирда ғалаба қозонаман. Мен Олимпиада бошланишига беш ой қолганида тайёргарлик кўришим керак», — деди Пеле.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель, пайшанба куни Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг футбол турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учун, Рио–2016 Олимпиадасининг футбол турнири 3—20 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)