Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Москва шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказди. Байрамга жами 35 минг киши ташриф буюрди, деб хабар беради 1News.
Кечани дипломатик миссия раҳбари Баҳром Ашрафханов очиб берди. У ўз чиқишида Наврўзни барча миллат вакилларини бирлаштирувчи байрам деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда, шунингдек, фахрий меҳмонлар сифатида МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев, бир қатор давлатлар элчилари, РФ президенти ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар бўйича кенгаш аъзоси Владимир Зорин, журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Байрамни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ахборот» дастури гуруҳи ёритиб борди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳамда таниқли хонанда Манзура иштирок этиб, ўз куйлари билан томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Изоҳ (0)