Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнирининг финал беллашувлари давом этмоқда.
Ўзбекистон бокс федерациясининг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилинишича, -52 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров хитойлик Ху Жианггунга қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида рақибидан устун келди. Шу тариқа, Шаҳобиддин Зоиров Сиан Ан шаҳрида ўтаётган мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
Шунингдек, -69 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Ўзбекистон вакили Шаҳрам Ғиёсов финал баҳсида таиландлик Сайлом Ардини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 март куни Шаҳобиддин Зоиров ва Шаҳрам Ғиёсов Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олган эди.
Мавзуга оид: