Бугун, 31 март куни Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Муборакнинг «Машъал» клублари ўртасидаги ўйин билан футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 3-тур учрашувлари бошланди.
Олий лиганинг дастлабки икки турида «Бунёдкор» юз фоизлик натижа қайд этган бўлса, «Машъал» ҳар икки беллашувда ҳам рақибларига имкониятни бой берганди. 3-турни жамоалар голсиз дуранг билан якунлаб, очколарни бўлиб олди.
«Бунёдкор» ўз тарихида биринчи марта ўз майдонида «Машъал»ни енга олмади. Бунгача «Бунёдкор» ва «Машъал» Олий Лига доирасида ўзаро 16 бор учрашган, «Бунёдкор» ФК маълумотига кўра, бу учрашувларнинг 15 тасида Тошкент клуби зафар қучган эди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 3-тур учрашуви 31 март, пайшанба
«Бунёдкор» (Тошкент) — «Машъал» (Муборак) 0:0
Олий Лига 3-турининг қолган етти учрашуви 1—2 апрель кунлари бўлиб ўтади. «Championat.asia» хабарига кўра, «Спорт» телеканали «Бунёдкор» — «Машъал» ўйинидан ташқари яна 3 та беллашувни — 1 апрель куни бўладиган «Локомотив» — «Нефтьчи» (тўғридан-тўғри эфирда), 2 апрель санасидаги «Металлург» — «Шўртан» ва «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» учрашувларини (ёзиб олинган ҳолда) намойиш этилади.1 апрель, жума«Бухоро» (Бухоро) — «Пахтакор» (Тошкент)«Насаф» (Қарши) — «Обод» (Тошкент)«Локомотив» (Тошкент) — «Нефтчи» (Фарғона)
2 апрель, шанба«Қўқон—1912» (Қўқон) — «Андижон» (Андижон)«Қизилқум» (Навоий) — «Олмалиқ» (Олмалиқ)«Металлург» (Бекобод) — «Шўртан» (Ғузор)«Навбаҳор» (Наманган) — «Сўғдиёна» (Жиззах)
Изоҳ (0)