Франция терма жамоаси ва «Барселона» клуби ҳимоячиси Жереми Матьё жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказиб, 6–8 ҳафтага сафдан чиқди, деб хабар беради «Чемпионат».
Франциялик футболчи Россияга қарши (4:2) ўртоқлик ўйинида тиззасидан жароҳат олди. У иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушиб, 9 дақиқадан сўнг ўйинни тарк этишга мажбур бўлди. Жереми Матьё олган жароҳати туфайли Евро–2016 турниридаги иштирокини хавф остига қўйди.
Жорий мавсумда 32 ёшли ҳимоячи «Барселона»нинг 31 ўйинида майдонга тушди. Франция терма жамоаси сафида у 5 марта майдонга тушган.
Изоҳ (0)