«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида 30 март куни Oracle компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Унда Oracle компанияси вакиллари Технологик консалтинг департаменти директори Марк Риквин ва Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви соҳасидаги буюртмачилар билан ишлаш учун масъул Михаил Кудрявцев билан директор ўринбосари Элёр Раҳмонов бошчилигидаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг мутахассислари учрашди.
Учрашув давомида россиялик меҳмонлар юқори натижа берувчи тизимларни яратувчи Oracle маълумотлар базасини бошқариш тизимининг янги имкониятларини намойиш этди.
Бундан ташқари, Oracle Database 12c янги ишланмаси намойиш этилди. У 500 дан ортиқ имконият билан таъминланган, булутлар учун яратилган, шунингдек, катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, хавфсизликни таъминлаш имконини берувчи дунёдаги биринчи маълумотлар базасидир.
Учрашув иштирокчилари ҳудудда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласини батафсил муҳокама қилди.
Изоҳ (0)