Айримлар учун ёш ўтиши муаммо эмас, негаки ирода кучи ва оптимизм уларга ғайрат бағишлайди. Бу борада бошқаларга ибрат бўла оладиган 10 нафар кекса хитойлик инсон ҳақида Shanghaiist ёзмоқда.
1. 79 ёшли актёр ва модель Ван Дэшунь Пекин модалар ҳафтасидаги дефилеси билан томошабинларни лол қолдирди.
2. Саратонни енгиб, парашютдан сакраган 70 яшар эркак. У, оғир хасталикка чалинганига қарамай, рафиқаси билан тўйининг 50 йиллигини нишонлашни жуда хоҳлаган эди ва бунинг уддасидан чиқди.
3. Гуанчжоулик 93 ёшли бобо ҳали-ҳануз унча-мунча полвонларга бас кела олади.
4. Чэндулик 70 ёшли раққоса.
5. Рафиқасидан бир лаҳзага ҳам айрилмаслик учун 79 яшар эркак икки ўринли ногиронлар аравачасини ясади.
6. 73 ёшли сайёҳ туристик гуруҳдан ортда қолиб, Ман қилинган шаҳарда йўқолиб қолди. У 1,5 минг километр йўл юриб, ўз уйига етиб келди.
7. Сичуанлик 80 ёшли ҳаваскор моделер ўзи яратган либослари билан ном қозонди.
8. Ухань спорт университети битирувчиси, 84 теннисчи 10 йиллик таълимдан сўнг ниҳоят диплом олди.
9. 92 ёшли бобо туғилган кунига 5 минг юанлик онлайн-буюртмани амалга оширди. Бу пул эвазига унга итальянча байрамона тушлик ташкил этиб берилди.
10. Қуйидаги жуфтлик 70 йил олдинги никоҳ маросимида олинган фотосуратни аслидай тиклашга ҳаракат қилди.
Изоҳ (0)