Бугун, 24 март куни футбол бўйича ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 қўшма саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинни қабул қилади. Ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида, маҳаллий вақт билан 18:00 да бошланади.
Бугунги ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Хабар беришларича, стадион кассаларида чипталар қолмаган. Учрашув бошланишига ҳали икки ярим соат вақт бор. Шунга қарамай, «Бунёдкор» стадионига мухлислар кела бошлади. Аммо ҳозирча стадионга мухлисларни киритиш бошланмаган.
Изоҳ (0)