Тошкент шаҳар ҳокими 2016 йилнинг 22 март куни «Тошкент шаҳрида 2015–2016 йилги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги 249-сонли қарорга имзо чекди. Унга кўра, 23 март кунидан бошлаб пойтахтдаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш тўхтатилади, яъни иситиш мавсуми якунланади, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шу билан бирга, қарорда «Тошиссиққуввати» ИЧБ УК, «Тошкент иссиқлик электрмаркази», «Тошкент иссиқлик маркази» АЖ, туман ҳокимликлари ҳамда Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига 2016–2017 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)