Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби Рашид Алимов ва Непал бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Камал Тхапа Непалга ШҲТда мулоқот бўйича шерик мақомини тақдим этиш тўғрисидаги меморандумни имзолади, деб хабар берди «РИА Новости».
Ҳужжатни имзолаш маросими 22 март, сешанба куни ташкилотнинг Пекиндаги штаб-квартирасида бўлиб ўтди. Унда Непал бош вазири Кхадга Прасад Шарма Оли, шунингдек, Россия, Арманистон, Эрон ва Тожикистон элчилари иштирок этди.
Озарбайжон, Арманистон, Непал ва Камбоджага мулоқот бўйича шерик мақомини тақдим этиш ҳақидаги қарор ташкилотнинг ўтган йил июлида Россиянинг Уфа шаҳрида ўтказилган саммитида қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)