Россиянинг Доғистон Республикаси Хасавюрт туманидаги Муцалаул қишлоғида номаълум террорчи ўз бомбасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлди. «Интерфакс»нинг минтақа хавфсизлик кучларига асосланиб маълум қилишича, террорчининг шахсини аниқлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Воқеа 21 март кечаси, маҳаллий вақт билан 22:00 да содир бўлди. Муцалаул аҳолиси кучли портлаш эшитилгани ҳақида хабар берганидан сўнг воқеа жойига етиб келган полиция наряди 3х4 метр ўлчамдаги блиндажнинг портлаб кетганини аниқлади. Дала истеҳкомининг қулаган деворлари остидан эркак кишининг танаси чиқариб олинди.
Полиция вакилларининг фикрича, эркак ўз бомбасининг тасодифан портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)