Польшалик сураткаш Михаил Хуньевич Шимолий Кореяга ташрифи чоғида бир қанча диққатга сазовор фотосуратлар олишга муваффақ бўлди. Уларнинг кўпчилиги норасмий бўлиб, мамлакат аҳолиси аслида қандай яшаётганини ҳаққоний акс эттиради.
Хуньевич олган фотосуратлар КХДР раҳбарияти томонидан яшириб келинаётган фактларни ошкор қилади, деб ҳисоблайди TravelAsk.
1. Пхеньян — ҳар қадамда ҳарбийлар.
2. Чапда — Шимолий Корея, ўнгда — Хитой.
3. Тафовут айниқса кечки пайт яққол кўзга ташланади.
4. Сафар чоғида бир неча бор шунақа анкета тўлдирилади.
5. Хуньевичнинг КХДРда туширган биринчи сурати (поезд ичидан олинган).
6. Инсон ахлати ўғит сифатида сотилади.
7. Ёзувда: «Корейс ишчилари партияси раквонлик биродарларни ҳеч қачон унутмайди».
8. Шимолий Корея халқига фақат мамлакат ичида саёҳат қилишга рухсат этилади.
9. Аскарлар.
10. Назоратчи.
11. Поезд Пхеньянга ташриф буюрди. Хуньевичнинг айтишича, ўша куни бошқа поезд юрмаган, шу боис перрондаги одамлар — саҳналаштирилган томошадан бошқа нарса эмас.
12. Пхеньянда саёҳатчиларга дарҳол гидлар бирлаштирилади. Улардан айрилиш мумкин эмас. Гидлар сайёҳларга қаерга бориш тугул, қачон уйқуга кетиш ва қачон уйғонишни ҳам айтиб туради.
13. Кўчада.
14. Пхеньяннинг ўзига хос меъморчилиги.
15. Yanggakdo меҳмонхонаси деразасидан кўринадиган манзара.
16. Расман меҳмонхонада бешинчи қават йўқ, унга фақат зинапоядан кўтарилиш мумкин. Қават эшиклари деярли ҳар доим ёпиқ бўлади, аммо кирганлар у ернинг ташвиқий плакатларга тўлалигини кўрган. Тахмин қилинишича, бу қаватдан чет эллик меҳмонларни кузатувга олиш учун фойдаланилади.
17. Официант қизларнинг кўпчилиги меҳмонлар билан мулоқотга киришмайди, уларнинг феъл-атворида қандайдир ҳадик сезилади.
18. Ким Ир Сен майдони — сайёҳлардан айнан шу ерни суратга олиш сўралади.
19. Пхеньянда яшаш ўзига хос имтиёз ҳисобланади: шаҳарда яшаши рухсат этилган одамлар ҳеч қаердан сотиб олиб бўлмайдиган нишон тақиб юради. Нишоннинг қалбаки нусхасини Хитойда харид қилиш мумкин.
20. Сайёҳларга шу икки ҳайкални суратга олиш рухсат этилади. Маҳаллий аҳоли вакиллари узун навбатда туриб, ҳайкаллар остига гул қўйиб кетади.
21. Хуньевичнинг таъкидлашича, буни расмга олиш учун фақат 15 сония вақти бўлган. Бу — маҳаллий аҳолига мўлжалланган дўкон сурати. Гид сураткашнинг бу ерга кириб олганини пайқаши ҳамоно уни ташқарига чиқариб юборган, аммо суратга олишга улгурганини билмай қолган.
22. Эсдалик совғалар.
23. Шаҳарда чиқинди йўқ.
24. Шаҳарда транспорт ҳаракати йўқ ҳисоби. Шунга қарамай, сайёҳларнинг паспорти тортиб олинган, улар транспорт ҳодисасига учраган тақдирда мустақил бирор ерга бориши тақиқланган.
25. Ишчилар.
26. Социалистик плакатлар.
27. Одамлар ишга кетяпти.
Изоҳ (0)