Фарҳод ва Ширин дуэти иштирокчилари ҳамма вақт бирга. Уларни нафақат овоз ёзиш студиясида, балки салон, спортзалда ҳам бирга эканликларини айтиб ўтишади. Қўшиқчилар «Леди» газетасига берган интервьюсида бир-бирига бўлган муносабатлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради «Даракчи.uz».
«Биз Ширин билан бир-биримизга жуда боғланганмиз. Аммо муҳаббат ака-сингил ва дўстлар ўртасида ҳам бўлиши мумкин-ку! Биз у билан қариндошлардекмиз. Шу билан бирга Ширин билан кўнглимиз яқин», — дейди Фарҳод.
«Европа шоу-бизнесидаги машҳур дуэтларга қаранг: уларнинг ҳар бирининг ўз шахсий ҳаёти бор. Бироқ бу уларнинг бирга ижод қилишига тўсқинлик қилмайди. Аксарият мухлисларнинг фикрича, биз Фарҳод билан саҳнада Навоийнинг асаридаги севишганларга ўхшаймиз. Ахир биз саҳнада артистлармиз. Менинг Фарҳодга бўлган муҳаббатим дўстга, акага нисбатан бўладиган муҳаббат», — дея қўшимча қилди Ширин.
Изоҳ (0)