• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Бўриларга ем бўлган футболчи Мажнун. Журналист Феруз Муҳаммад режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг сўнгги фильми ҳақида

    Тошкентдаги Алишер Навоий номли кино саройида 6 март куни режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Мажнун» фильми премьераси бўлиб ўтди. Режиссёри томонидан хусусий киносектордаги «энг узоқ вақт суратга олинган фильм» дея таърифланган, актёр Улуғбек Қодиров учун эса сўнггиси бўлиши мумкин бўлган (уни бўрилар еб қўйиши мумкин эди) мазкур картинанинг илк намойишида журналист Феруз Муҳаммад меҳмон бўлиб, фильм ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    Дабдабали премьера

    Премьера «‘етти кун ичида суратга олинаётган фильмлар’дан бирининг бюджети кетган бўлса керак» деб ўйлаб қоларли даражада ташкил этилди. Очиғи, намойишгача фильм ижодкорларига бироз ачиниб турдим — фильм шунча дабдабага лойиқ даражада бўлмаса, назаримда, улар қайтиб фильм ишламайдиган бўлиб қоладигандек эди.

    Фильм ҳақида аниқ бир маълумот берилмаётган бир вақтда, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов билан суҳбатлашиб, сценарий Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонидан олинмаганини билгандим. Шу сабабдан «Мажнун» фильмидан Қайснинг телбаликларини кутганим йўқ. Лекин, тан олишим керак, фильм ҳақидаги гап-сўзлар ва унинг видеоролиги «Мажнун»ни кўришга бўлган иштиёқимни оширган эди.

    Фильм кутганимдек эмас, балки...

    Ирода исмли журналист қиз калиш заводини танқид қилгани учун бош муҳаррирнинг ғазабига дучор бўлади. Бош муҳаррир унинг курсдоши бўлгани сабаб, Иродага ё калиш заводи раҳбарларидан кечирим сўрашни, ёки ишдан бўшашни таклиф қилади. Қиз иккинчи таклифга кўнган кўйи хонадан чиқиб кетади. Аммо уни ишга қайтариш учун ҳаётда камдан кам бўладиган ҳодиса юз беради — бош муҳаррир ўз ходимининг уйига бориб, «Сардор Комилов деган футболчи ҳақида мақола тайёрласанг, ҳам ишга қайтасан, ҳам маошингни кўтараман», — дейди. Бир тугун ечилай деганда пайдо бўлган бошқа бир тугун томошабинни ўйга солади.

    Топамиз десак камчиликлар бор. Гиёҳванд йигитга ёрдамга келган тез ёрдам гиёҳванднинг онаси (Раъно Зокирова) ва Ирода (Асал Шодиева) ўртасидаги диалог қачон тугар экан, дея астагина қилган хизмати (бу вақтда ҳар қандай бемор жон беришга улгурар эди) ва ҳоказо. Аммо бу камчиликлар фильм муаваффақияти олдида чақалик аҳамиятга эга эмас. Ҳақиқатан ҳам фильм кутганимдек чиқмаган — у кутганимдан ҳам зиёда.

    Рамзларга қурилган фильм

    Сюжет томошабинни охиригача ушлаб тура оладиган даражада. Фильм бошидан охиригача рамз, ишораларга қурилган. Фильм бошида Сардор қўрадан хабар олиш учун кетганида, Асад чўпон унга қараб: «Ишқилиб, ўзинг ҳам бўриларга ем бўлмасанг бўлгани», дегани фильм охирида худди шундай воқеа бўлиши ҳақида режиссёрнинг огоҳлантириши эди.

    Операторлик ишига тасанно

    Фимни кўрарканман, қарийб ҳар дақиқа операторнинг ишига қойил қолиб ўтирдим. Фильмда умумий ранг сариқ — хазон ранги. Шунинг ўзи ҳам гўёки бу фильмда висол йўқ, азалий айрилиқ бор, уч Мажнуннинг қисмати эса бир, деб сўзлаётганга ўхшайди. Ироданинг ўзи билан пойтахтдан олиб келган гулини оператор ҳар кўйга солади. Бу тувакдаги гул фильм бошида қаерга қўйилган бўлса, фильм сўнгигача жойидан қўзғатилмайди. Жала қуйганда ҳам, иссиқда ҳам, ой шуъласида ҳам тасвирланган бу гул фильмдаги ягона кўк ўсимлик эди.

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Гримёрни қаердан топдингиз, Жаҳонгир Аҳмедов?!»

    Гримёр шу даражада маҳорат билан ишлаганидан ҳар бир актёр умуман бошқа қиёфада намоён бўлади. Фильмнинг фотолавҳалари тарқалган вақтда Матёқуб Матчоновнинг расмларини кўриб, Голливуд актёри Шон Коннери деб ўйлаганлар ҳам бўлганини эшитган эдик. Сардор Комилов тоғдан қайтганида, унинг соқоли олинганлиги ва узоқ вақт қўйилиб, сўнг олинса, соқолнинг ўрни юзнинг бошқа қисмларидан ажралиб туриши ҳам гримёрнинг эътиборидан четда қолдирмаган. Бу фильмни бошқа режиссёрлар ҳам томоша қилаётиб: «Гримёрни қаердан топдингиз, Жаҳонгир Аҳмедов?!», деган фикр ичидан ўтган бўлса ажаб эмас.

    Актёрлар ўз ўрнида

    Актёрлар танлови ўз ўрнида бўлганлиги сабабли бир актёрнинг ўрнида бошқа бир актёрни умуман тасаввур қилиб бўлмайди. Деярли барча фильмда ё боксчи, ё жанговор спорт турларидан бири билан шуғулланувчи йигитни акс эттирадиган Улуғбек Қодировни бу фильмда футболчи образида кўрасиз.

    «Мажнун»да Мажнунлар қисмати борлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Асад чўпон муносиб кўрмаганидан ёки бошқа сабабдан муҳаббатига эриша олмаган, Қилич чўпон уйланган бўлишига қарамай, кўнгли ҳали ҳам Асад чўпоннинг қизи Асалда. Шу сабабдан, ҳар сафар маст бўлганида, Асалнинг хунини олиш учун Сардорни ўлдиришга чоғланади. Муҳаммадисо Абдулхаиров сўнгги йилларда ўйнаган энг бутун роли ҳам айнан «Мажнун» фильмида бўлган. Бунгача у ўзининг «Аросат», «Қудуқ» фильмларидаги роллари билан ҳайратларга сабаб бўлган эди. Бу фильмдаги: «Тўй бўлади, ҳамма харажатни мен кўтараман, мен кўтараман», дея ҳайқириб йиғлаши мажнунлик қисматини ойдинлаштиради.

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    «Мажнун» фильмидан кадрлар

    Иккинчи Мажнун — уч йилда етти бор совчи қўйса ҳам, Иродадан розилик ололмаган гиёҳванд бола. Унинг ҳам муҳаббатдан ташқари чигал тақдири бор. Отасини уриб юборган автомобиль эгаси виждон азобидан қутула олмай, гиёҳванднинг онасини ўз никоҳига олади. Ўгай ота ролини Соҳиб Аббосхон жуда яхши ўйнаган. Унинг фильм бошида бир кўриниб, нимадир сабаб тили қисиқ эканлигини кўз қараши ва юз ифодасидан сезса бўлади. Бу хавотир сабаби эса фильм охирида билинади.

    Учинчи Мажнун — Сардор Комилов. Улуғбек Қодировнинг ижроси ҳар доимги ижроларидан тубдан фарқ қилади, у яна бир бор томошабинларни ҳайратлантира олди. «У ўлмаган, лекин тирик ҳам эмас» ибораси Асад чўпон томонидан Сардорни назарда тутиб айтилган бўлса-да, бу ибора гиёҳванд бола ва Қилич чўпонга ҳам бирдек тегишли.

    Мажнун фильмининг режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ўзининг интервьюларидан бирида Рустам Саъдиевнинг «Барон» фильми ҳақида саволга жавоб берар экан: «‘Барон’ яхши фильм эмас», — дея жавоб қайтаради. «Унда қандай фильм?», — деган навбатдаги саволга: «‘Барон’ — зўр фильм!», — дея жавоб беради. Худди шундай — «Мажнун» ҳам яхши фильм эмас, зўр фильм.

    Премьерага келган томошабинлар фильмда ўзларини ҳайратга солган саҳналарни қарсаклар билан эътироф қилиб боришди. Бу қарсаклар 14 тага етганда фильм ниҳоясига етганди. Алишер Навоий номли кино саройида ўтган премьерада 1,8 минг кишилик ва 450 кишилик залларни тўлдириб, шунингдек, яна тахминан 200 нафари тик оёқда туриб кўрган «Мажнун» фильми учун бу қарсаклар ўз ўрнида бўлди, деб ҳисоблайман.

    Феруз Муҳаммад,«Дарё» учун махсус

    17.03.2016, 19:46   Изоҳ (0)   13244
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Томошабин ҳар доим ҳақ деган фикрга қўшилмайман». Зулфиқор Мусоқов «Хазонрезги»нинг премьераси арафасида катта интервью берди

    17.03.2016, 11:33

    Америка киноакадемияси «Оскар—2016» маросимида бошловчи Крис Рокнинг ноўрин ҳазили учун узр сўради

    16.03.2016, 17:40

    «Сизни жуда ҳам ҳурмат қилардик ва яхши кўрардик». Ўзбек шоу-бизнеси Шаҳнозабонунинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди

    15.03.2016, 19:46

    «Шаҳнозабону яшашни яхши кўрарди». Хонанданинг «Қизалоғим» қўшиғи муаллифи — актриса Раъно Ярашеванинг хотиралари

    15.03.2016, 14:34

    Фарғона водийсида «Барон» фильми ижодкорлари билан учрашувлар бўлиб ўтди

    14.03.2016, 23:53

    Хонанда Шаҳнозабону 42 ёшида вафот этди

    14.03.2016, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уларга омад тилайман”: Даниэль Редклифф “Гарри Поттер” сериалида иштирок этмайди

    Кино | 12 август, 21:30

    Ўзбекистонда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бир йилда 121 фоизга ошгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 август, 21:20

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.