Мадриднинг «Реал» жамоаси президенти Флорентино Перес клуб ярим ҳимоячилари Хамес Родригес ва Искони трансферга қўйишга қарор қилди, деб хабар беради «Чемпионат».
Нашрнинг ёзишича, «Реал» президенти Хамес ва Исконинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Перес Мадрид клубига Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, улар самаралироқ натижа кўрсатишига умид қилганди. Бироқ у айтарли ўзгаришларни кўрмади ва ёзда ушбу футболчиларга келадиган таклифларни кўриб чиқади.
Жорий мавсумда Иско Испания чемпионатининг 24 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Хамес эса Испания чемпионати доирасида 18 ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Изоҳ (0)