Япониянинг Nissan автоконцерни Шимолий Америка бозоридан 47 мингдан ортиқ Nissan Leaf электромобилларини тормозда кузатилиши мумкин бўлган нуқсон туфайли чақириб олди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Компания мутасаддиларининг айтишича, гап 2013–2015 йилларда чиқарилган моделлар ҳақида кетмоқда: АҚШда улардан 46 859, Канадада 679 дона сотилган.
Автомобиллар паст ҳарорат шароитида фойдаланилганида тормозлар нотўғри ишлаши мумкин, бу эса авария эҳтимолини оширади.
Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчига ҳозирча бу нуқсон туфайли содир бўлган бирорта ЙТҲ маълум эмас.
Изоҳ (0)