1–6 март кунлари Кипрнинг Протарас шаҳрида ўтказилган математика бўйича SEEMOUS ўнинчи халқаро олимпиадасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети жамоаси иккита олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Кипр таълим ва маданият вазирлиги, математика жамияти ҳамда Жануби-Шарқий Европа математика жамияти томонидан ташкил этилган интеллектуал беллашувда йигирмадан ортиқ мамлакатдан 43 университет жамоасининг 150 дан зиёд иқтидорли талабалари иштирок этди.
Танловда Ўзбекистон Миллий университетининг механика-математика факультети 2-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳрух Иброҳимов биттадан олтин медаль, Мирмуҳсин Маҳмудов махсус диплом билан тақдирланди.
Изоҳ (0)